«Ливерпул» ван Дейк билан шартномани узайтирди
Виржил ван Дейк «Ливерпул»да ўйнашда давом этади.
33 ёшли ҳимоячи яна икки йил мерсисайдликлар сафида ҳаракат қилади.
«Хурсандман. Шартномани узайтириш факти ҳақида гапирганимда, кўп ўйлар ва ҳис-туйғуларни ўтказдим. Мен «Ливерпул» билан яна икки йилга шартномани узайтирганимдан мамнунман ва фахрланаман», — дейди нидерландиялик футболчи.
Бу мавсум ван Дейк «Ливерпул» билан барча турнирларда 44 ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 1 ассист қайд этди. Transfermarkt порталига кўра, футболчининг нархи 28 миллион еврони ташкил этади.
Аввалроқ мерсисайдликлар Муҳаммад Салоҳ билан ҳам янги шартнома имзолаганди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар