Деку Шеснининг «Барселона»да қолишини маълум қилди
Деку «Барселона» дарвозабони Войцех Шеснининг клубдаги келажаги ҳақида гапирди.
«Шесни — жуда тажрибали дарвозабон. Кутилмаганда уни таркибга қўшиб олиш имкониятига эга бўлгандик. Унинг жамоага ёрдам бера олишини тушундик. Ва у уддалади.
Биз Войцехдан ва унинг жамоадаги ролидан жуда мамнунмиз. У келаси мавсумда ҳам биз билан қолади», — дея каталонияликлар спорт директорининг сўзларини келтиради Фабрицио Романо.
Аввалроқ полшалик посбон суперкубокни менсимаган журналистга ўзига хос жавоб берганди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар