15.04.2025 09:53
7774
Теглар
Шесни суперкубокни менсимаган журналистга ўзгача жавоб берди

«Барселона» дарвозабони Войцех Шесни ЕЧЛ 1/4 финалидаги «Боруссия Д»га қарши жавоб баҳси олдидан журналист билан ҳазиллашди.

Журналист:
— Сен ўтган мавсум фаолиятинингни якунлагандинг, ҳозир эса «Барса» билан 3 та соврин ютиш имкониятига эгасан... 

Шесни: 
— 3 эмас, 4 та. 

Журналист: 
— Ҳа, 3 та муҳим соврин ва Испания суперкубоги. 

Шесни: 
— Суперкубок ҳам муҳим. Саудиядаги финалдан сўнг ғалабани нишонлаётганингни кўргандим.

Эслатиб ўтамиз, «Барселона» январда «Реал»ни мағлуб этиб, Испания суперкубогини қўлга киритганди. Каталония клуби бугун, 15 апрел куни Дортмундда ЕЧЛ жавоб баҳсини ўтказади, дастлабки ўйинда 4:0 ҳисоби қайд этилган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар