«Реал» Кроос ўрнини Родри билан тўлдиришни мақсад қилган

Мадриднинг «Реал» клуби ўтган йили фаолиятини якунлаган Тони Крооснинг ўрнини босадиган марказий яримҳимоячини харид қилмоқчи. Бу ҳақда Cadena Ser хабар берди.

«Қироллик клуби» «Манчестер Сити» футболчиси Родрини идеал номзод сифатида кўрмоқда. Испаниялик футболчининг мавсум бошида олган жиддий жароҳатига қарамай, мадридликлар бундан хавотир олишмаяпти. Шунингдек, «Реал» ҳимоячиси Дани Карвахал Родрининг қарор қабул қилишида муҳим рол ўйнаши мумкин, чунки улар яқин дўст ҳисобланади.

Агар Родрини қўлга киритиш имкони бўлмаса, клуб «Реал Сосиедад» яримҳимоячиси Мартин Субименди билан шартнома имзолашни кўриб чиқмоқда. Лекин бу борада «Арсенал»нинг имкониятлари юқорироқ деб баҳоланмоқда.

Аввалроқ Мадрид жамоаси Алексис Мак Аллистерга қизиқиш билдираётгани маълум қилинганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар