20.04.2025 16:33
4059
Теглар
Левандовски «Реал» ва «Интер»га қарши ўйинларни ўтказиб юборади

«Барселона» ҳужумчиси Роберт Левандовски «Селта»га (4:3) қарши Ла Лига 32-тур ўйинида жароҳат сабаб алмаштирилди. 

ASʼнинг хабарига кўра, 36 ёшли полякнинг кейинги ўйинларда қатнашиш имконияти кам. Унинг орқа сон мушаклари шикастланган. Бундай ҳолда тикланиш учун камида уч ҳафта керак бўлади. Бу шуни англатадики, Роберт 26 апрел куни Испания Кубогида «Реал» билан финални ўтказиб юборади.

Шу билан бирга, ҳужумчининг 30 апрел ва 6 май кунлари «Интер»га қарши Чемпионлар Лигаси яримфиналидаги иштироки ҳам даргумон.

Бу мавсумда Левандовски Ла Лигада 31 ўйинда 25 гол урди ва 2 голга ассистентлик қилди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар