19.04.2025 21:30
4822
Ла Лига. «Барселона» «Селта»га қарши ўйинда яна бир фантастик камбек амалга оширди

Испания чемпионатининг 32-турида «Барселона» ўз уйида «Селта»ни 4:3 ҳисобида мағлубиятга учратди.

1:3 ҳисобида енгилаётган каталонияликлар якунда ғалабани илиб кетди. Тўртинчи гол 90+8-дақиқада пеналтидан киритилгани ҳам эътиборга молик.

Шу тариқа, «Барселона» 73 очко билан пешқадамлигини мустаҳкамлади. «Селта» эса 43 очко билан 8-поғонани эгаллаган.

Ла Лига. 32-тур

Барселона – Селта 4:3

Голлар: Торрес 12, Олмо 64, Рафиня 68, 90+8 (пен, дубл) – Иглесиас 15, 52, 62 (хет-трик). 

Барселона Шесни, Кубарси (Гарсия, 87), Мартинес, Мартин (Виктор, 88), Кюнде, Педри, Де Йонг, Лопес (Олмо, 59), Торрес (Ямал, 59), Рафиня, Левандовски (Гави, 78)

Селта – Гуаита, Родригес, Лаго, Каррейра, Алонсо, Дуран (Лопес, 74), Белтран, Мориба (Сотело, 89), Сведберг (Гонсалес, 60), Лосада (Мингеса, 46), Иглесиас (Аспас, 73).

 

 

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар