20.04.2025 15:41
6677
Теглар
«Рома» Шомуродов билан шартномани узайтириши аниқ (Николо Скира) 

Элдор Шомуродов «Рома» билан шартномасини 2027 йилгача узайтиради, деб хабар беради журналист Николо Скира. 

Манбага кўра, Рим клуби қишда ўзбекистонлик ҳужумчини сотиб юборишга жуда яқин келганди, аммо бош мураббий Клаудио Раниери Элдорни олиб қолишга қарор қилган. Энди келишув узайтирилади. 

Бу мавсумда 29 ёшли футболчи «Рома» сафида  барча турнирлар доирасида 32 ўйинда 7 гол ва 3 ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди. 

Transfermarkt порталига кўра, Шомуродовнинг ҳозирги нархи 4 миллион еврога тенг.

Ҳужумчи «Верона»га (1:0) қарши 33-тур баҳсида «Рома»га ғалаба келтирдива ўйиндан сўнг жамоанинг мақсади ҳақида гапирди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар