20.04.2025 13:37
2459
Теглар
«Барселона» ХХI асрда ўз майдонида 4-бор бир футболчидан 3 та гол ўтказиб юборди

ХХI асрда «Барселона» уйидаги ўйинда 4-бор рақиб футболчиси ҳет-трикка эришди. 

«Селта» ҳужумчиси Борха Иглесиас Ла Лига 32-турида каталонияликлар (3:4) дарвозасини 3 бор ишғол қилди.

Бунгача ушбу асрда «Вилярреал»дан Диего Форлан (2005 йил Ла Лигада), «ПСЖ»дан Килиан Мбаппе (2021 йил Чемпионлар Лигасида) ва «Реал»дан Карим Бензема (2022 йил Испания Кубогида) «Барса» майдонида ҳет-трикка эришишни уддалаганди. 

Янги асргача эса 1997 йили Андрей Шевченко «Динамо Киев» сафида «Камп Ноу»да (4:0) ҳет-трик қайд этган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар