Морейра «Нефтчи» устидан қозонилган йирик ғалабадан сўнг: «Шогирдларим сифатли футбол намойиш қилишди»
Суперлига 6-тури доирасидаги «Нефтчи» - «Пахтакор» учрашувидан сўнг тошкентликлар бош мураббийи Педру Морейра ўз фикрларини билдирди.
«Биз учун ҳафта осон кечмади. Жамоа ҳақида турли гаплар бўлди. Жуда яхши жамоага қарши ўйнадик.
Улар устунлик қилишни хуш кўришади. Биз эса тўпни эгаллашимиз билан ҳужумга чиқишга уриндик. Шогирдларим сифатли футбол намойиш қилди.
Биз аҳил жамоа сифатида майдонда бирдам бўлдик. Мухлисларга ҳам катта раҳмат. Йигитлар характер ва ўз ўйинларини кўрсатишди», - дея португалиялик мутахассиснинг сўзларини келтиради клуб матбуот хизмати.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар