Ўзбекистон чемпионатининг 6-турининг марказий ўйинида сенсация кузатилди. 17 ўйиндан бери ютқазмаётган, таркиб жиҳатидан энг қиммат жамоалардан бирига айланган ва ўз олдига чемпионликни мақсад қилиб қўйган «Нефтчи» «Пахтакор»га йирик ҳисобда мағлуб бўлди.
Биринчи бўлимнинг ўзидаёқ «шерлар» Элдор Суюнов қўриқлаётган дарвозани 4 бор аниқ нишонга олди. Шу ҳисоб ўйин якунига қадар сақланиб қолди.
Шу тариқа, «Пахтакор» ҳисобидаги очколари сонини 6 тага етказиб, 10-ўринга кўтарилиб олди. «Нефтчи» эса 9 очко билан 6-ўринга тушди.
Суперлига. 6-тур
Нефтчи – Пахтакор 0:4
Голлар: Адҳамзода 23, 45+6, Риаскос 42, Сергеев 45+1
Нефтчи – Суюнов (Эргашев, 46), Исмоилов (Йовович, 46), Искандеров (Алибоев, 46), Болтабоев (Рўзиев, 67), Ғиёсов (Сигер, 46), Ғофуров, Убайдуллаев, Жокич, Марушич, Сайфиев, Тошмирзаев.
Пахтакор – Жонатан (Назаров, 46), Алижонов, Азмиддинов, Абдумажидов, Ҳамралиев, Адҳамзода (Маҳамаджонов, 66), Лукка, Собирхўжаев, Ресан, Риаскос (Ҳамдамов, 66), Сергеев.
Огоҳлантиришлар: Умар Адҳамзода 15, Фарруҳ Сайфиев 18, Брайан Риаскос 18, Сардор Собирхўжаев 71.