Ван Дейкка «Барселона», «Бавария» ва «Челси» клублари қизиқиш билдиргани маълум бўлди

«Ливерпул» ҳимоячиси Виржил ван Дейкка «Барселона», «Бавария» ва «Челси» клублари қизиқиш билдирган. 

Мазкур жамоалар ёзги трансферлар олдидан футболчи атрофидаги воқеаларни кузатиб борган. Бироқ уларнинг ҳеч бири расмий таклиф билан чиқмаган.

Қайд этилишича, «Ливерпул»нинг янги спорт директори Ричард Ҳюз ван Дейк ва бошқа футболчилар билан шартномаларни қайта кўриб чиқиш ва имзолаш бўйича ишларни фаол олиб борган. У Арне Слот лойиҳасининг раҳбариятга маъқул келишида асосий сабабчи бўлган.

Аввалроқ Виржил клуб билан янги икки йиллик шартнома имзолаганди ва шу тариқа, клуб сафидаги 314 та ўйинидан кейин ҳам «Энфилд»да қолишини расман маълум қилганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар