Манба: Гвардиола ва «Сити» Де Брюйнени сотқинликда айбламоқда
4 апрел куни Кевин де Брюйне мавсум якунидан кейин «Манчестер Сити»дан кетишини расман эълон қилганди.
El Nacional хабарига кўра, белгиялик яримҳимоячига «Челси» ва «Арсенал», шунингдек, «Манчестер Юнайтед» ва «Нюкасл» ҳам қизиқмоқда.
Манбага кўра, 33 ёшли футболчи АПЛ грандларидан бирига кўчиб ўтишга тайёр ва «Ман Сити» мухлислари каби жамоа бош мураббийи Пеп Гвардиола ҳам бу қарорни ҳақиқий сотқинлик деб ҳисоблайди.
Аввалроқ Кевиннинг ўзи интервюлардан бирида фаолиятини қаерда давом эттиришини билмаслигини айтганди.
Де Брюйне 2015 йилдан бери «шаҳарликлар» сафида ўйнайди. У бу мавсумда 33 та ўйин ўтказиб, 5 та гол урди ва 8 та голга ассистентлик қилди. Тransfermarkt портали унинг нархини 27 млн еврога баҳоламоқда.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар