04.04.2025 16:28
2419
Теглар
Кевин де Брюйне мавсум якунида «Манчестер Сити»ни тарк этишини эълон қилди

«Манчестер Сити» яримҳимоячиси Кевин де Брюйне мавсум охирида жамоани тарк этишини маълум қилди.

«Қадрли Манчестер. Сиз бу хатни ўқиётган бўлсангиз, эҳтимол, нима ҳақида ёзилганини аллақачон фаҳмлагандирсиз. Шунинг учун тўғридан тўғри мақсадга ўтаман — бу ойлар «Манчестер Сити»даги футболчилик фаолиятимнинг сўнгги ойлари бўлади.

Бу ҳақида ёзиш жуда оғир. Ҳар бир футболчи бу кун албатта келишини билади. Мана шу кун келди. Сиз бу ҳақда биринчилардан бўлиб эшитишга лойиқсиз.

Футбол мени сизга — бу шаҳарга, бу клубга, бу одамларга олиб келди. Мен орзуларим ортидан қувиб юрган эдим, лекин бу йўл ҳаётимни бутунлай ўзгартиришини тасаввур ҳам қилмаганман. Бу шаҳар. Бу клуб. Бу одамлар... менга ҲАММА НАРСАНИ берди. Мен ҳам бунинг эвазига боримни бердим. Ишонасизми, йўқми — биз ҳамма нарсага эришдик.

Ёққан-ёқмаганидан қатъи назар, хайрлашиш вақти келди. Сури, Рома, Мейсон, Мишел ва мен бу шаҳар бизнинг оиламиз учун қандай аҳамиятга эга бўлганини ҳеч қачон унутмаймиз ва ҳар доим миннатдор бўламиз.

Манчестер фақат фарзандларимизнинг паспортида эмас, балки ундан ҳам муҳимроғи — юрагимизда абадий қолади. Бу жой ҳар доим бизнинг УЙИМИЗ бўлиб қолади. Шаҳарга, клубга, ходимларга, жамоадошларимга, дўстларимизга ва оиламизга ўтган ўн йил учун катта раҳмат.

Ҳар бир ҳикоянинг якуни бор, аммо бу боб — энг яхшиси бўлди. Келинг, бу сўнгги лаҳзаларни бирга ўтказайлик. Чексиз муҳаббат билан».

Эслатиб ўтамиз, белгиялик 33 ёшли футболчи 2015 йилдан буён «Манчестер Сити» шарафини ҳимоя қилиб келади. Бу вақт мобайнида у «шаҳарликлар» билан 18 та совринни қўлга киритди. Шу жумладан, жамоа билан требл ютди ва 6 маротаба АПЛ чемпионлигини қўлга киритди. 

Аввалроқ футболчи хизматига Саудия клуби қизиқиш билдираётган айтилганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар