08.04.2025 17:55
805
Теглар
Де Брюйне Мессининг жамоадошига айланиши мумкин

«Манчестер Сити» яримҳимоячиси Кевин де Брюйне фаолиятини океан ортида давом эттириши мумкин.

ЕSPN хабарига кўра, «Интер Майами» белгиялик футболчига қизиқиш билдирмоқда. Дэвид Бекҳем мавсум охирида «Манчестер Сити»ни тарк этадиган 33 ёшли футболчини жамоасига таклиф қилиш орқали жамоа брендини янада оширмоқчи.

Маълумот учун, де Брюйне бу мавсум «Сити» таркибида барча мусобақаларда 30 ўйинда 4 та гол урди ва 7 ассистни қайд этган. Унинг Transfermarkt'даги нархи 27 миллион еврога баҳоланмоқда.

Аввалроқ Саудия чемпионатининг иккинчи дивизиони иштирокчиси «Неом СК» ҳам қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар