07.04.2025 12:30
2124
Теглар
Слот Салоҳнинг 4 ўйинлик голсиз серияси ҳақида фикр билдирди

«Ливерпул» бош мураббийи Арне Слот АПЛ 31-туридан ўрин олган «Фулҳэм» (2:3) билан ўйиндан сўнг жамоа ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳнинг голсиз серияси ҳақида гапирди. 

«Одамлар бу ҳақда гапиришади ва, эҳтимол, Мо бунда мақтовни кўриши керак. Чунки у голлар урганида, статистикаси ажойиб эди.

У — футболчи, нима қилиш кераклигини билади. У яна ўзини кўрсатади, бу борада хавотирим йўқ», — дея мерсисайдликлар устозининг сўзларини келтиради 

Мисрлик 32 ёшли вингер бу мавсумда Премер-лигада 31 ўйинда 27 гол ва 17 ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Эслатиб ўтамиз, Салоҳнинг мерсисайдликлан билан шартномаси ёзда якунланади. Клуб у билан келишувни узайтирмоқчи.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар