«Ливерпул» Салоҳ билан шартномани узайтириш арафасида
«Ливерпул» аъзоси Муҳаммад Салоҳ клуби билан шартномасини узайтиришга яқин. Бу ҳақда Footmercato портали хабар берди.
Манбага кўра, Салоҳ жамоа билан икки йиллик битим имзолаш арафасида. Ҳозирча унинг қанча маош олиши ҳақида аниқ маълумот йўқ, аммо клуб футболчининг талабларини қондириш учун маълум даражада ён беришга мажбур бўлиши мумкин.
Аввалроқ Муҳаммаднинг ёзда «Барселона»га кўчиб ўтиши мумкинлиги маълум қилинганди.
Жорий мавсумда мисрлик вингер «Ливерпул» сафида барча мусобақаларда 43 ўйин ўтказиб, 32 гол ва 22 голли узатма амалга оширди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар