Live
1
Ўзбек

ЖЧ-2026 очилиш ўйинини бошқариб борадиган ҳакамлар маълум

Футбол
9 июн, 07:00
Вилтон Сампайо бошчилигидаги бразилиялик ҳакамлар бригадаси мундиалнинг очилиш баҳсини бошқариб борадиган бўлди.
Омонжон Тўхтамирзаев
Омонжон Тўхтамирзаев Редактор
ЖЧ-2026 очилиш ўйинини бошқариб борадиган ҳакамлар маълум
Фото: Getty Images
11.06.2026, 15:00 Жаҳон чемпионати Мексика Мексика - : - ЖАР ЖАР

Бразилиялик ҳакамлар бригадаси Вилтон Сампайо бошчилигида 2026 йилги Жаҳон чемпионатининг очилиш ўйинини бошқаради, деб хабар беради Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) матбуот хизмати.

А гуруҳи доирасидаги Мексика ва Жанубий Африка Республикаси миллий жамоалари ўртасидаги баҳс 11 июн куни Мехикода ўтказилади. Ўйин Тошкент вақти билан 23:59да бошланади. Сампайога унинг ҳамюртлари Бруно Пирес ва Бруно Бошилия ёрдам беришади. VAR тизими учун колумбиялик ҳакам Николас Галио жавобгар бўлади.

Шунингдек, ФИФА гуруҳ босқичининг 1-туридаги бир неча ўйинларга ҳам ҳакамлик тайинловларини эълон қилди. Жанубий Корея ва Чехия ўртасидаги ўйинни мисрлик Амин Муҳаммад бошқаради. Канада ва Босния ва Герцеговина баҳсига эса аргентиналик Факундо Телио тайинланган.

Эслатиб ўтамиз, Мексика ва Жанубий Африка Республикаси миллий жамоалари 2010 йилда ҳам Жаҳон чемпионатини очиб берган эди. Ўшанда мезбон мамлакат Африка давлати бўлиб, ўйин 1:1 ҳисобида якунланган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Мексика Мексика
  • ЖАР ЖАР
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар