O'zbek Ўзбек

Янон-рум кураши. Ёшларимиз умумжамоа ҳисобида учинчи бўлишди

Бошқа спортлар
5 июл, 23:00
Бишкекда спорт курашлари бўйича Осиё чемпионати старт олди.
Ёш юнон-рум кураши. Ёшларимиз умумжамоа ҳисобида учинчи бўлишди
ФОТО: Olympic.uz

Бугун Қирғиз Республикасининг Бишкек шаҳрида спорт курашлари бўйича U15 ёш тоифасидаги Осиё чемпионати старт олди. Мусобақани юнон-рум кураши усталари бошлаб беришди.

Барча вазн тоифаларида кечган беллашувларда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 1 та олтин, 2 та кумуш ва 4 та бронза медалларини қўлга киритишди.

Олтин медал:
-44 кг: Содиқжон Ҳамидов

Кумуш медал:
-41 кг: Афрузбек Ибрагимов
-52 кг: Самандар Мадаминов

Бронза медал:
-38 кг: Мехмет Аннагельдиев
-57 кг: Муҳаммадазиз Ғофуров
-62 кг: Муҳаммадрасул Ҳақимов
-75 кг: Азамат Раҳматов

Ушбу натижа билан «классик» курашчиларимиз умумжамоа ҳисобида учинчи ўринни қўлга киритишди. Бугун қизлар кураши бўйича бахслар ўтказилади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов Редактор
Бугунги янгиликлар
Сўнгги янгиликлар
Бугун