Бугун
38
Ўзбек

Уолкотт: «Рэшфорд бу мавсум ажойиб ўйнади»

Футбол
9 июн, 03:56
Англиялик собиқ футболчи вингернинг ЖЧдаги иштирокидан катта умид қилмоқда.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
Уолкотт: «Рэшфорд бу мавсум ажойиб ўйнади»
Foto: Getty Images

Англия миллий жамоасининг собиқ футболчиси Тео Уолкотт Маркус Рэшфорднинг ўйинларига юқори баҳо берди.

Мутахассиснинг фикрича, «Барселона» вингери 2026 йилги Жаҳон чемпионатида Англия миллий жамоасининг асосий футболчиларидан бири бўлиши керак.

«Бу мавсум Рэшфорд ажойиб ўйнади. Мен унинг Англия миллий жамоаси сафидаги ўйинларини сабрсизлик билан кутяпман.

Барча футболчилар орасида айнан у мени энг кўп руҳлантирмоқда», — деди Уолкотт The Wayne Rooney Show подкастида.

Қайд этилишича, Рэшфорд ўтган мавсум «Барселона» сафида барча мусобақаларда 49 та баҳсда майдонга тушиб, 14 та гол ва 14 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Эслатиб ўтамиз, англиялик футболчи Каталония клубида «Манчестер Юнайтед»дан ижара асосида тўп тепмоқда.

Маълумот учун, Рэшфорд Англия миллий жамоасининг 2026 йилги Жаҳон чемпионати учун қайдномасидан жой олган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Барселона Барселона
Бугунги янгиликлар