O'zbek Ўзбек

UFC рейтинги янгиланди — Топурия Махачевни ортда қолдириб, 1-ўринга кўтарилди

MMA
1 июл, 08:47
Оливейра устидан ғалаба грузиялик жангчини рейтингда ҳам етакчига айлантирди.
UFC рейтинги янгиланди — Топурия Махачевни ортда қолдириб, 1-ўринга кўтарилди
Foto: Getty Images

Лас-Вегасда ўтган UFC 317 турниридан сўнг UFC рейтинги янгиланди.

Вазн тоифасидан ташқари умумий рейтингда Илия Топурия 1-ўринга кўтарилиб олди. У Ислам Махачевни ортда қолдирди.

Эслатиб ўтамиз, грузиялик жангчи ўтган ҳафтада Чарлз Оливейрани 1-раунддаёқ нокаутга учратиб, енгил вазнда чемпионга айланганди.

Топ-15:
1. Илия Топурия
2. Ислам Махачев
3. Мераб Двалишвили
4. Дрикус дю Плесси
5. Алешандре Пантожа
6. Александр Волкановски
7. Магомед Анкалаев
8. Жек Делла Маддалена
9. Том Аспиналл
10.Алекс Перейра
11. Макс Ҳоллоуэй
12. Билол Муҳаммад
13. Арман Царукян
14. Ҳамзат Чимаев
15. Чарлз Оливейра

Аввалроқ Топурия Арман Царукяннинг ундан қўрқиши ҳақида гапирганди.

Аъзамжон Иззатиллаев
Аъзамжон Иззатиллаев Редактор
Бугунги янгиликлар
Сўнгги янгиликлар
Бугун