O'zbek Ўзбек

Топурия: «Царукян Оливейранинг нокаутидан шокка тушди. У қўрқиб кетди»

MMA
30 июн, 07:39
Грузиялик чемпион Арманнинг ундан қўрқаётгани ҳақида гапирди.
Топурия: «Царукян Оливейранинг нокаутидан шокка тушди. У қўрқиб кетди»
Foto: Getty Images

Илия Топурия Арман Царукян ундан қўрқади, деб ҳисоблайди.

«У қўрқиб кетди. Арман бу нокаутдан ҳайратда қолди. Унинг юзида шундай ёзилган эди: «Мен бу жанг учун захирада эдим, лекин шукурки, Чарлзга ҳеч нарса бўлмади ва у октагонга чиқди. Чунки унинг ўрнида мен бўлишим мумкин эди».

У ҳар доим жанг қилмаслигини билганида вазн қўшади», — деди UФC чемпиони Илия Топурия.

Foto: Getty Images

Эслатиб ўтамиз, Арман Царукян Топурия ва Чарлз Оливейра ўртасидаги тўқнашувда расман захира жангчиси бўлганди. Жангда грузиялик атлет1-раунддаёқ рақибини нокаутга учратди ва ғалабали сериясини давом эттирган ҳолда енгил вазн чемпионига айланди.

Аъзамжон Иззатиллаев
Аъзамжон Иззатиллаев Редактор
Бугунги янгиликлар
Сўнгги янгиликлар
Бугун