Live
1
Ўзбек

Терри: «Палмер ва Магуайрнинг қайдномадан четда қолдирилишини адолатсизлик деб ҳисоблайман»

Футбол
9 июн, 07:10
Англия собиқ сардори Тухелнинг қайднома бўйича қарорларига қўшилмаслигини билдирди.
Зоиров Шоҳрух
Шоҳрух Зоиров Редактор
Терри: «Палмер ва Магуайрнинг қайдномадан четда қолдирилишини адолатсизлик деб ҳисоблайман»
Фото: Getty Images

Англия миллий жамоаси собиқ сардори Жон Терри амалдаги бош мураббий Томас Тухелнинг қарорларига қўшилмаслигини билдирди.

Германиялик мутахассис жаҳон чемпионати учун қайдномага ҳимоячи Ҳарри Магуайр ва яримҳимоячи Коул Палмерни киритмади. Шунингдек, кенгайтирилган таркибдан Фил Фоден ҳамда Трент Александер-Арнолд ҳам жой олмади.

«Палмер ва Магуайрнинг қайдномадан четда қолдирилишини адолатсизлик деб ҳисоблайман.

Айниқса, Магуайр билан боғлиқ ҳолат мен учун тушунарсиз. У «Манчестер Юнайтед» таркибига қайтгач жуда яхши ўйнади ва Майкл Кэррик бошчилигида жамоанинг ўсишида муҳим рол ўйнади. Собиқ ҳимоячи сифатида бу қарор менга жуда ғалати туюлди.

Чап оёқли марказий ҳимоячилар ҳам кам. Палмер эса эҳтимол, энг катта йўқотиш. Ҳа, у «Челси»да энг яхши мавсумини ўтказмади, аммо ўйин тақдирини якка ўзи ҳал қила оладиган футболчилар Англияда кўп эмас.

Стандарт вазиятлар ва узатмалар сифати жиҳатидан Трент дунёдаги энг яхшилардан бири. У яримҳимояда ҳам, ўнг қанот ҳимоясида ҳам ўйнай олади. Унинг қайдномада йўқлиги ҳам тушунарсиз», — деди Терри.

Маълумот ўрнида, Англия миллий жамоаси жаҳон чемпионати гуруҳ босқичида Хорватия, Гана ва Панама жамоаларига қарши майдонга тушади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Англия Англия
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар