2025 йилги Ўзбекистон Суперлигасининг 15 турдан иборат биринчи даврасида Темур Тўхтасинов 10 та ўйинда бош ҳакам сифатида ишлади.
Тўхтасинов учрашувларни ўтказишдаги барқарорлиги натижасида «1-давранинг энг яхши ҳаками» деб топилди ва 10 миллион сўм пул мукофоти билан тақдирланди.
Эслатиб ўтамиз, бугун Суперлига 15-турининг икки марказий ўйини бўлиб ўтади. «Динамо» Самарқандда пешқадам «Нафас»ни қабул қилса, «Пахтакор» сафарда «Навбаҳор» меҳмони бўлади.