O'zbek Ўзбек

Спорт курашлари. Ўзбекистон Туркиядаги халқаро турнирда 5 та медал қўлга киритди

Бошқа спортлар
30 июн, 03:32
Кочаэли шаҳрида хотира турнири бўлиб ўтди.
Спорт курашлари. Ўзбекистон Туркиядаги халқаро турнирда 5 та медал қўлга киритди
Foto: Olympic uz

Туркиянинг Кочаэли шаҳрида спорт курашлари бўйича халқаро хотира турнири бўлиб ўтди, деб хабар беради МОҚ матбуот хизмати.

Кўплаб етакчи жамоалар иштирок этган мусобақада Ўзбекистон жамоаси аъзолари 2 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза медалларига сазовор бўлишди.

Олтин медал:
-50 кг: Актенге Кеунимжаева
-53 кг: Шоҳида Аҳмедова

Кумуш медал:
-76 кг: Светлана Оқназарова

Бронза медал:
-61 кг: Сардор Рўзимов
-74 кг: Жафар Чўлибоев

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон ўсмирлар жамоаси Ветнамда ўтган Осиё чемпионатида юнон-рум кураши бўйича биринчи, эркин курашда учинчи ўринни қўлга киритганди.

Аъзамжон Иззатиллаев
Аъзамжон Иззатиллаев Редактор
Бугунги янгиликлар
Сўнгги янгиликлар
Бугун