«Реал» клуби ҳужумчи Винисиус Жуниор билан шартномани узайтириш бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда Sky Sports журналисти Флориан Плеттенберг хабар берди.
Манбага кўра, ҳозирда томонлар янги шартноманинг айрим деталларини муҳокама қилмоқда.
Янги келишув амалга оширилган тақдирда ҳам Килиан Мбаппе «Реал»да энг кўп маош олувчи ўйинчилардан бири бўлиб қолади.
Аввалроқ Винисиус келишувни узайтирса, йилига 25 миллион евро атрофида маош олиши маълум қилинганди. Франциялик форварднинг иш ҳақи эса йилига 32 млн еврони ташкил этади.
Бу мавсумда Жуниор барча турнирлар доирасида 31 та ўйинда майдонга тушиб, 12 та гол урди ва 5 ассистни қайд этди.