O'zbek Ўзбек

«Реал» ва «Милан» Удоджига қизиқмоқда

Футбол
5 июл, 17:19
«Шпорлар» ҳимоячи учун 60 миллион евро миқдоридаги маблағни талаб қилмоқда.
«Реал» ва «Милан» Удоджига қизиқмоқда
Photo: gettyimages

Европада ёзги трансферлар бозори кундан-кунга жадаллашиб бормоқда.

«Милан» ҳамда «Реал Мадрид» клублари «Тоттенхэм» футболчиси Дестини Удоджининг хизматларига қизиқиш билдирмоқда.

Италиялик 22 ёшли ҳимоячининг трансфери учун «шпорлар» 60 миллион евро миқдоридаги маблағни талаб қилмоқда.

Футболчи 2024/25 йилги мавсум лондониклар сафида 25 та учрашувда майдонга тушиб, бир марта ўз ҳисобига ассист ёздириб қўя олган.

Агар келишув амалга ошса, Удоджи янги мавсумни Испания ёки Италия клубларидан бирининг таркибида бошлаши мумкин.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов Редактор
Бугунги янгиликлар
Сўнгги янгиликлар
Бугун