«Реал» Алваро Арбелоанинг жамоа бош мураббийлиги лавозимидан кетганини эълон қилди.
«Реал» Мадрид ёшлар академиясидаги фаолиятидан бошлаб, клубда бўлган бутун вақти давомида доимо содиқлик, фидойилик ва профессионалликни намоён этган Алваро Арбелоага чуқур миннатдорчилик билдиради. У клубимиз қадриятларининг тимсолидир.
Унинг бутун оиласига ҳаётларининг ушбу янги босқичида энг яхши тилакларни тилайди», — дейилади «қаймоқранглилар» хабарида.
Эслатиб ўтамиз, Арбелоа «Реал» бош мураббийи сифатида 13 январдан бери фаолият юритиб келаётганди. Унинг қўл остида жамоа барча турнирларда 28 та ўйин ўтказиб, улардан 18 тасида ғалаба қозонган, икки бор дуранг ўйнаган ва саккиз марта мағлубиятга учраган.