Бугун
38
Ўзбек

Рафиня учун Саудия Арабистонидан икки даъвогар пайдо бўлди

Футбол
9 июн, 05:30
«Ан Наср» ва «Ал Ҳилол» бразилиялик футболчи трансфери учун 80 миллион евро тўлашга тайёр.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
Рафиня учун Саудия Арабистонидан икки даъвогар пайдо бўлди
Foto: Getty Images

«Барселона» вингери Рафиня ёзги трансферлар ойнасида клубини ўзгартириши мумкин.

Журналист Ферран Мартинеснинг хабар беришича, бразилиялик футболчига Саудия Арабистонининг икки гранди — «Ан Наср» ва «Ал Ҳилол» қизиқиш билдирмоқда.

Манба маълумотига кўра, ҳар икки клуб 29 ёшли футболчи учун 80 миллион евро таклиф қилишга тайёр.

Бундан ташқари, саудияликлар Рафиняга ҳозирги маошидан қарийб тўрт баравар юқори маош таклиф этишга ҳам тайёр экани айтилмоқда.

Бразилиялик футболчи ушбу мавсум «Барселона» сафида юқори савияда ҳаракат қилмоқда. У 33 та баҳсда майдонга тушиб, 21 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди.

Эслатиб ўтамиз, Рафиня Каталония клубининг ҳужум чизиғидаги асосий футболчилардан бири ҳисобланади.

Маълумот учун, футболчининг «Барселона» билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг июн ойига қадар амал қилади. Тransfermarkt портали уни 70 миллион еврога баҳолаган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Барселона Барселона
  • Аль-Хиляль Аль-Хиляль
  • Аль-Наср Эр-Рияд Аль-Наср Эр-Рияд
Бугунги янгиликлар