O'zbek Ўзбек

Осимҳен келажаги борасида бир қарорга келди

Футбол
6 июл, 10:38
У Саудия клубининг таклифларини рад этди.
Осимҳен келажаги борасида бир қарорга келди
Фото: Getty Images

Нигериялик ҳужумчи Виктор Осимҳен келажаги борасида бир қарорга келди.

Corriere dello Sport хабарига кўра, 26 ёшли футболчи кўплаб жамоалардан таклифлар бўлишига қарамай, «Галатасарой»да қолмоқчи.

Унга «Ал Ҳилол» томонидан йилига 40 миллион евро маош таклиф қилинди. Бироқ футболчи Европада қолишни хоҳламоқда. Шу сабаб у Саудия клубининг барча таклифларини рад этди.

Виктор ўтган мавсум «Галатасарой»да ижара асосида тўп сурди. Туркияликлар футболчининг трансферини тўлиқ сотиб олиш учун «Наполи»га 75 млн евро тўлаши керак.

Бироқ «Галатасарой» унинг трансферига 50-60 млн евро тўлашга тайёр. Ҳозирда ҳар иккала жамоа ўртасида музокаралар давом этмоқда.

Ўтган мавсум у Туркия клуби сафида барча турнирларда 41 ўйинда майдонга тушиб, 37та гол урди ва 8 ассистни қайд этди.

Аввалроқ «Наполи» клуби раҳбарияти Викторни ортга қайтаришни режалаштираётгани хабар қилинганди.

Иззатбек Абдуваҳобов
Иззатбек Абдуваҳобов Редактор
Бугунги янгиликлар
Сўнгги янгиликлар
Бугун