«Арсенал»нинг 18 ёшли яримҳимоячиси Этан Нванери фаолиятини «Челси»да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар бермоқда.
Манбага кўра, агар футболчи «тўпчилар» билан шартномасини узайтирмаса, «аристократлар» трансфер бўйича музокараларни бошлайди.
Қайд этилишича, Нванери ва «Арсенал» ҳамкорликни давом эттиришни муҳокама қилмоқда, бироқ футболчи ўйин вақти кафолатланишини талаб қилмоқда.
Ўтган мавсумда Нванери 37 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди. Унинг Transfermarkt'даги нархи 55 миллион еврога баҳоланмоқда.