Европада ёзги трансферлар ойнасидаги ўзгаришлар кундан-кунга қизиқарли бўлиб бормоқда. Янги мавсумга тайёргарлик кўраётган жамоалар ўз таркибини имкони борича тезроқ кучайтириб олишга ҳаракат қилишмоқда.
Англиянинг «Ноттингем Форест» жамоаси клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ўзини кўрсата олган «Ботафого» футболчиси Игор Жезус билан келишувга эришди. Бу ҳақда TNT Sport хабар бермоқда.
Бразилиялик 24 ёшли ҳужумчи КЖЧда «ПСЖ» устидан қўзонилган ғалабада ягона голни ургани билан мухлислар ёдида қолган. Футболчи Бразилия чемпионатининг 2025 йилги мавсумида 10 учрашувда майдонга тушиб, 4 марта рақиблар дарвозасини ишғол қила олган.