«Бавария» яримҳимоячиси Жамал Мусиала КЖЧ чорак финалидан ўрин олган «ПСЖ»га қарши ўйинда (0:2) жиддий жароҳат олгани ҳақида хабар берилган эди.
Футболчилик фаолияти давомида кўплаб жароҳатларни танасида ҳис қилиб кўрган Неймар Мусиалани қўллаб-қувватлаб, унга хабар йўллади:
«Тез орада тузалиб яна қайтиш қиласан ва порлайсан, деб умид қиламан. Футбол сен каби иқтидорларга муҳтож. Бардам бўл»,— деб ёзади Неймар.
BILD нашри хабарига кўра, Мусиалага чап оёқ суяги синиши ва боғламларнинг шикастланиши ташхиси қўйилган. Футболчининг тикланиш муддати тахминан 4 ойдан 5 ойгача давом этиши мумкин.