Бугун
38
Ўзбек

«МЮ» ва «Челси» «Барселона» яримҳимоячисига қизиқмоқда

Футбол
9 июн, 02:05
Марк Касадо ёзда Каталония клубини тарк этиши мумкин.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
«МЮ» ва «Челси» «Барселона» яримҳимоячисига қизиқмоқда
Foto: Getty Images

«Манчестер Юнайтед» ва «Челси» «Барселона» яримҳимоячиси Марк Касадонинг трансфер имкониятларини ўрганмоқда.

ТEАМtalk хабарига кўра, манкунианликлар вакиллари яқинда 22 ёшли футболчи бўйича дастлабки музокараларни ўтказган.

«Челси» ҳам испаниялик футболчининг вазиятини кузатиб бормоқда. Бироқ лондонликлар ҳозирча унга асосий таркибдан доимий ўрин кафолатлай олмайди.

Қайд этилишича, айни пайтда Премер-лига клубларидан ҳеч бири расмий таклиф билан чиқмаган. Шунга қарамай, Касадо учун курашда «Монако» фаворит бўлиб турибди.

Манба маълумотига кўра, «Барселона» ёзги трансферлар ойнасида янги футболчиларни рўйхатдан ўтказиш учун таркибда жой бўшатишни режалаштирмоқда. Шу сабабли Касадонинг кетиши эҳтимолдан холи эмас.

Эслатиб ўтамиз, яримҳимоячи 2024 йилдан буён «Барселона»нинг асосий жамоаси сафида тўп тепиб келмоқда.

Маълумот учун, футболчининг клуб билан шартномаси 2028 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади. Тransfermarkt портали уни 18 миллион еврога баҳолаган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Барселона Барселона
  • Челси Челси
  • Манчестер Юнайтед Манчестер Юнайтед
Бугунги янгиликлар