«Манчестер Юнайтед» «Тоттенҳэм» ҳимоячиси Кристиан Ромерони ўз сафига қўшиб олишга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда журналист Гастон Эдул хабар берди.
Манба маълумотига кўра, манкунианликлар аргентиналик футболчини трансфер қилиш ниятида ва яқин вақт ичида расмий таклиф тайёрламоқда.
Ромеро 2021/22 йилги мавсумдан буён Лондон клуби сафида тўп тепиб келмоқда. Шу вақт давомида у жамоанинг асосий ҳимоячиларидан бирига, кейинчалик эса сардорига айланган.
Маълумот учун, ўтган мавсумда 27 ёшли футболчи Англия Премер-лигасида 23 та баҳсда майдонга тушиб, 4 та гол урди.
Эслатиб ўтамиз, «Манчестер Юнайтед» ёзги трансферлар ойнасида ҳимоя чизиғини кучайтиришни асосий вазифалардан бири сифатида кўрмоқда.