O'zbek Ўзбек

«МЮ» Нкунку трансфери учун 40 млн евро сарфлашга тайёр

Футбол
6 июл, 06:48
Томонлар музокараларни бошлаши мумкин.
«МЮ» Нкунку трансфери учун 40 млн евро сарфлашга тайёр
Фото: Getty Images

«Челси» ҳужумкор яримҳимоячиси Кристофер Нкунку фаолиятини «Манчестер Юнайтед»да давом эттириши мумкин.

The Athletic хабарига кўра, франциялик 27 ёшли футболчи «қизил иблислар»нинг шорт-листидан ўрин олган.

Манкунианликлар Нкунку трансфери учун 40 миллион евро сарфлашга тайёр. «Челси» ҳам Жоау Педро ва Лиам Делапнинг трансферидан сўнг Кристофер билан хайрлашишга қарши эмас.

Якунланган мавсумда у «аристократлар» cафида барча турнирларда 46 ўйинда майдонга тушиб, 15та гол урди ва 5 ассистни қайд этди. Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2029 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Аввалроқ «Челси» «Арсенал»нинг 18 ёшли яримҳимоячиси Этан Нванерини сотиб олмоқчи эканлиги хабар қилинганди.

Иззатбек Абдуваҳобов
Иззатбек Абдуваҳобов Редактор
Бугунги янгиликлар
Сўнгги янгиликлар
Бугун