Мюнхеннинг «Бавария» клуби ҳужумкор яримҳимоячиси Жамал Мусиала бугун, 6-июл куни Германияга етиб келганидан сўнг дарҳол операция қилинади. Бу ҳақда Sky Sport Germany нашри хабар бермоқда.
Мусиала КЖЧ чоракфиналидан ўрин олган «ПСЖ»га қарши ўйинда (0:2) жиддий жароҳат олди.
Биринчи бўлим охирида парижликлар дарвозабони Жанлуижи Доннарумма билан тўқнашув натижасида футболчи оёғини синдириб олди. Воқеадан сўнг у майдонни занбилда тарк этди.
Аввалроқ 22 ёшли яримҳимоячига чап оёқ суяги синиши ва боғламларнинг шикастланиши ташхиси қўйилгани ва тикланиш учун 4 ойдан 5 ойгача вақт керак бўлиши хабар қилинганди.