Live
1
Ўзбек

Моуринио 10 июн куни «Реал» бош мураббийи сифатида таништирилади – Романо

Футбол
9 июн, 04:44
Португалиялик мутахассис Мадридга етиб келиши кутилмоқда.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
Моуринио 10 июн куни «Реал» бош мураббийи сифатида таништирилади – Романо
Foto: Getty Images

Жозе Моуринио яқин кунларда расман Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийига айланиши мумкин.

Инсайдер Фабрицио Романонинг хабар беришича, португалиялик мутахассис бугун, 9 июн куни Мадридга етиб келади. Унинг расмий тақдимоти эса 10 июн кунига режалаштирилган.

Аввалроқ Флорентино Перес президентлик сайловларидаги ғалабасидан сўнг Моуринёнинг «қироллик клуби» бош мураббийи этиб тайинланишини маълум қилганди.

Эслатиб ўтамиз, Моуринио 2010–2013 йилларда ҳам «Реал»ни бошқарган. Унинг қўл остида мадридликлар Испания чемпионати, Испания Кубоги ва Испания Суперкубогида ғолиб чиққан.

Ўтган мавсум «Реал» бирорта ҳам соврин қўлга кирита олмади. Мавсумнинг биринчи қисмида жамоани Хаби Алонсо бошқарган бўлса, унинг январдаги истеъфосидан кейин бош мураббийлик вазифасини Алваро Арбелоа бажарган.

Маълумот учун, Арбелоа мавсум якунланганидан сўнг клубни тарк этган эди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
Бугунги янгиликлар