O'zbek Ўзбек

Маскерано: «Месси таркибимизда бўлса, рақиблардан бир бош устун бўламиз»

Футбол
6 июл, 02:51
«Интер Майами» бош мураббийи Лео ҳақида фикр билдирди.
Маскерано: «Месси таркибимизда бўлса, рақиблардан бир бош устун бўламиз»
ФОТО: Getty Images

«Интер Майами» бош мураббийи Хавер Маскерано Лионел Мессининг МЛС доирасидаги «Монреал»га (1:4) қарши ўйини ҳақида ўз фикрларини билдирди. Аргентиналик ҳужумчи ушбу баҳсда иккита гол урди.

«Бу муҳим ўйин бўлди, «Монреал» яхши ҳолатда эди. Биз ажойиб ўйин ўтказдик. Турли мусобақалар ўртасида алмашиш жуда қийин, лекин биз яхши ҳаракат қилдик.

Биз тушунишимиз керакки, Лео футбол ўйнашдан хурсанд ва қачон имкони бўлса, у майдонда бўлади. Месси таркибимизда бўлса, биз рақиблардан бир бош устун бўламиз», – деди Маскерано.

Эслатиб ўтамиз, Месси 2023 йилнинг ёзидан буён «Интер Майами»да тўп сурмоқда. Унинг амалдаги шартномаси 2025 йилнинг охирида якунланади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов Редактор
Бугунги янгиликлар
Сўнгги янгиликлар
Бугун