Бир қатор машҳур футболчилар, жумладан Гарет Бейл ва Жек Грилиш билан ҳамкорлик қилган собиқ агент Жонатан Барнетт 39 та зўрлашда айбланиб, судга тортилди. Бу ҳақда BBC хабар бермоқда.
АҚШнинг Лос-Анжелес округи судига берилган фуқаролик даъвосига кўра, Жейн До исмли аёл 75 ёшли Барнетт уни 2017 йилда Австралиядан Буюк Британияга олиб бориб, жинсий қулликка, жумладан, қийноқларга дучор қилганини айтди.
Даъвогарнинг қўшимча қилишича, агент бир неча бор у ва унинг болалари ҳаётига таҳдид қилган. Аёлнинг сўзларига кўра, Барнетт ҳаммаси бўлиб унга нисбатан 39 та зўравонлик содир этган.
Маълум қилинишига кўра, агент барча айбловларни қатъиян рад этмоқда ва тўлиқ оқланишни истайди.
Аввалроқ «Арсенал»нинг собиқ ярим ҳимоячиси Томас Парти ҳам зўравонликда айбланаётгани ҳақида хабар берилганди.