«Манчестер Сити» яримҳимоячи Дивине Мукаса билан янги шартнома имзолади. Бу ҳақда расмий сайти хабар берди.
Қайд этилишича, «шаҳарликлар» 18 ёшли хавбек билан 2030 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган битим имзолади.
Мукаса 2023 йилда «Сити» академиясига келиб қўшилган. Якунланган мавсумда асосий жамоа сафида 6 та беллашувда майдонга тушди. Мавсумнинг иккинчи ярмини «Лестер»да ижара асосида ўтказиб, Чемпионшип доирасида 15 та баҳсда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 3 та ассистни қайд этди.
«Унинг меҳнатсеварлиги, камтарлиги ва улкан салоҳиятга эга эканлигини кўрдик», — деди клуб спорт директори Уго Виана.