O'zbek Ўзбек

Леброн Жеймс «Лос-Анжелес Лейкерс»да қолишга қарор қилди

Бошқа спортлар
30 июн, 14:43
Афсонавий спортчининг маоши ҳам маълум қилинди.
Леброн Жеймс «Лос-Анжелес Лейкерс»да қолишга қарор қилди
Фото: Getty Images

Афсонавий баскетболчи Леброн Жеймс 2025/2026 йилги мавсум учун «Лос-Анжелес Лейкерс» билан шартнома имзолашга келишиб олди.

40 ёшлп спортчи битимни узайтириш орқали 52,6 млн доллар маош олади. НБАда 23-мавсумини ўтказган биринчи баскетболчига айланади.

Эслатиб ўтамиз, Жеймс НБА плей-офф ўйинида 35+ очко тўплаган энг кекса ўйинчига айланиб, ўзининг рекордини янгилади.

Шунингдек, у яна бир афсона, олти карра Лига чемпиони, Шон-шараф Зали аъзоси Карим Абдул-Жабборнинг МБА ўйинларида ўтказган дақиқалари бўйича (57 446) рекордини янгилаганди.

«Лос-Анжелес Лейкерс» Ғарбий конференцияда учинчи ўринни эгаллади. Плей-оффда «Миннесота»га мағлуб бўлди.

Иззатбек Абдуваҳобов
Иззатбек Абдуваҳобов Редактор
Бугунги янгиликлар
Сўнгги янгиликлар
Бугун