АҚШда бўлиб ўтаётган клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг ҳал қилувчи баҳслари давом этмоқда.
Чоракфиналдаги ғалабалардан кейин «Флуминенсе», «Челси», «ПСЖ» ҳамда «Реал Мадрид» клублари яримфинал йўлланмасини қўлга киритишди.
Яримфинал учрашувлари доирасидаги «Челси» – «Флуминенсе» ўйини учун сотилаётган чипталар нархи «Реал Мадрид» – «ПСЖ» баҳсига қараганда кескин фарқ қилмоқда.
«Челси» – «Флуминенсе» беллашуви учун чипталар нархи 13,4 доллардан (9,8 евро) сотилаётган бўлса, «Реал Мадрид» – «ПСЖ» ўйинига ташриф буюриш учун энг арзон чиптани 199,6 доллардан (146 евро) харид қилиш мумкин.
Яримфиналнинг ҳар 2 қарама-қаршилиги Ню-Йорк шаҳридаги 82 500 ўриндиқли «MetLife» стадионида бўлиб ўтади.