O'zbek Ўзбек

КЖЧ. «Реал» 5 та гол урилган баҳсда ғалабага эришиб, яримфиналга чиқди

Футбол
5 июл, 18:09
Мадрид клуби финал йўлланмаси учун «ПСЖ»га қарши ўйнайди. Қизил карточка олган Ҳейсен баҳсни ўтказиб юборади.
КЖЧ. «Реал» 5 та гол урилган баҳсда ғалабага эришиб, яримфиналга чиқди
Foto: Getty Images

Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида чоракфинал босқичи якунланди.

1/4 финалнинг сўнгги ўйинида «Реал» «Боруссия» билан баҳс юритди ва биринчи бўлимдаги Гонсало Гарсия ҳамда Фран Гарсиянинг голлари эвазига гўёки ишончли ғалабага эришаётганди. Аммо иккинчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда жамоалар яна 3 та тўп киритишди ва якунда Куртуанинг сейви мадридликларга минимал фарқ билан устунлик келтирди.

Хаби Алонсо жамоаси 9 июл кунги яримфиналда «Бавария»ни турнирдан чиқариб юборган «ПСЖ»га қарши ўйнайди. Биринчи яримфиналда эса «Челси» ва «Флуминенсе» ўзаро тўқнаш келади.

КЖЧ. Чоракфинал
Реал — Боруссия Д 3:2
5 июл. Ню-Йорк. «Метлайф стэдиум»
Голлар: Гонсало Гарсия (10), Фран Гарсия (20), Мбаппе (90+4) — Байер (90+3), Гирасси (90+8, пеналти).
Реал — Куртуа, Трент (Себалос, 67), Рюдигер, Чуамени (Асенсио, 84), Ҳейсен, Фран Гарсия, Валверде, Гулер, Беллингҳэм (Мбаппе, 67), Винисиус (Модрич, 67), Гонсало Гарсия (Родриго, 86).
Боруссия Д — Кобел, Зюле (Коуту, 46), Антон, Бенсебайни, Рюэрсон, Гросс (Нмеча, 46), Забитцер, Брандт (Дуранвил 63, Чуквуэмека 82), Свенссон, Адейеми (Байер, 46), Гирасси.
Огоҳлантиришлар: Гросс (37), Коуту (63), Мбаппе (90+7).
Четлатиш: Ҳейсен (90+6).

Аъзамжон Иззатиллаев
Аъзамжон Иззатиллаев Редактор
Бугунги янгиликлар
Сўнгги янгиликлар
Бугун