Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида чоракфиналнинг иккинчи ўйини бўлиб ўтди.
«Челси» ва «Палмейрас» ўртасида кечган беллашувда Лондон клуби ғалабани илиб кетиб, иккинчи яримфиналчига айланди. Мағлуб жамоадан ягона тўпни турнирдан кейин «аристократлар» сафига қўшиладиган Эстевао киритди.
Беллашувда ўзбекистонлик Илгиз Танташев захира ҳаками вазифасини бажарди.
«Челси» финал йўлланмаси учун Бразилиянинг бошқа бир клуби «Флуминенсе»га қарши ўйнайди. Баҳс 9 июл куни бўлиб ўтади.
КЖЧ. Чоракфинал
Палмейрас — Челси 1:2
4 июл. Филаделфия. «Линколн Файненшл Филд»
Голлар: Эстевао (53) — Палмер (16), Вевертон (83, автогол)
Палмейрас — Вевертон, Гиай, Микаэл, Фукс, Вандерлан, Риос (Вейга, 85), Мартинес (Морено, 76), Аллан (Маурисио, 66), Торрес (Паулинио, 66), Эстевао, Роке (Лопес, 76).
Челси — Санчес, Гюсто, Чалоба, Колуилл, Кукуреля, Сантос (Эссугу, 90+1), Фернандес, Нкунку (Мадуэке, 54), Нету (Дюзбери-Ҳолл, 87), Палмер, Делап (Педро, 54).
Огоҳлантиришлар: Гюсто (41), Делап (45+2), Риос (78), Колуилл (86).