O'zbek Ўзбек

«Истаравшан» 3 нафар ўзбекистонлик футболчи билан хайрлашди

Футбол
6 июл, 02:02
Суҳроб Бердиев ҳам клубни тарк этиши кутилмоқда.
«Истаравшан» 3 нафар ўзбекистонлик футболчи билан хайрлашди
ФОТО: Istaravshan FC

Тожикистон Олий лигаси иштирокчиси «Истаравшан» клуби 4 нафар ўзбекистонлик футболчи билан хайрлашди.

Хусусан, ҳимоячи Мирзоҳид Мирзомаҳмудов, яримҳимоячи Сардорбек Саидов ва дарвозабон Шаҳзод Шамсуддинов жамоани тарк этган.

Шунингдек, яримҳимоячи Суҳроб Бердиев ҳам «Истаравшан» билан хайрлашиши кутилмоқда. 35 ёшли футболчи клуб сафида 10 та ўйинда 2 та гол урди ва 1 ассистни қайд этган.

Бундан ташқари, «Истаравшан» сафида ўзбекистонлик футболчилар Жаҳонгир Сафаров, Абдужалил Маназаров, Бобур Қосимов ҳам тўп сурмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов Редактор
Бугунги янгиликлар
Сўнгги янгиликлар
Бугун