«Манчестер Юнайтед» собиқ футболчиси Хуан Мата клуб, Аморим ва Бруно ҳақида фикр билдирди:
«Аввало барча футболчилар яхши ўйин намойиш қилиб, клубни яна аввалги даражасига олиб чиқишади, деб умид қиламан.
Қийин мавсум бўлди. Ҳамма худди мен каби Европа лигаси финалини томоша қилди. Мен ҳам бу ўйин натижасидан ҳафа бўлдим. Янги мавсумда ҳаммаси яхшироқ бўлишига ишонаман. Аморим буни уддалай олади. У ёш ва изланувчан мураббийдир.
Менга Бруно ёқади. У билан кўп гаплашаман. Умид қиламанки у келаётган мавсумда 40 та гол уради.
Манчестерни яхши кўраман ва ўз уйим сифатида ҳис қиламан. Бу ердаги одамлар ва муҳит ёқади. Ажойиб хотираларим қолган. Балки қачондир яна «Юнайтед»га қайтарман. Буни вақт кўрсатади»,-деди Мата