«Манчестер Сити» ҳимоячиси Йошко Гвардиол билан шартномани узайтириш устида ишламоқда. Бу ҳақда журналист Бен Жейкобс хабар берди.
Қайд этилишича, «Бавария» ва «Барселона» хорватиялик 24 ёшли футболчини ўз сафига қўшиб олишга қизиқмоқда.
Шунга қарамай, «шаҳарликлар» Гвардиолни жамоада қолишини истайди ва у билан музокараларни давом эттирмоқда.
Маълумот учун, Йошко 2023 йилнинг ёзидан буён «Манчестер Сити» сафида тўп тепади. Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2028 йилнинг ёзигача мўлжалланган.
Transfermarkt порталида тақдим этилган маълумотларга кўра, футболчининг ҳозирги бозор қиймати 70 миллион еврони ташкил этади.