Бугун
38
Ўзбек

Энцо Фернандес янги таклифларни кўриб чиқишга тайёр

Футбол
9 июн, 07:35
«Реал» футболчини сотиб олишга қодир бўлган кам сонли клублардан бири бўлиб турибди.
Зоиров Шоҳрух
Шоҳрух Зоиров Редактор
Энцо Фернандес янги таклифларни кўриб чиқишга тайёр
Фото: Getty Images

«Реал» «Челси» яримҳимоячиси Энцо Фернандесга жиддий қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Daily Mail хабар берди.

Маълум қилинишича, мадридликлар аллақачон аргентиналик 25 ёшли футболчини ўз сафига қўшиб олиш истагини билдирган. Энцонинг ўзи ҳам клубини алмаштириш эҳтимолини истисно этмаяпти ва янги таклифларни кўриб чиқишга тайёр.

Қайд этилишича, «Реал» анчадан бери Фернандес трансферига қизиқиб келмоқда. Чунки Мадрид клуби бундай даражадаги футболчини сотиб олишга қодир бўлган кам сонли клублардан бири ҳисобланади.

Аввалроқ Фернандес жамоадан кетмоқчилигини Алонсога маълум қилганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Челси Челси
  • Реал Мадрид Реал Мадрид
Бугунги янгиликлар