Live
1
Ўзбек

Думфрис «Реал» билан шартнома имзолади — Романо

Футбол
9 июн, 03:04
Нидерландиялик ҳимоячи 2030 йилгача Мадрид клубида тўп тепади.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
Думфрис «Реал» билан шартнома имзолади — Романо
Foto: Fabritsio Romano

«Интер» ҳимоячиси Дензел Думфрис расман Мадриднинг «Реал» клубига кўчиб ўтди. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо маълум қилди.

Манба хабарига кўра, футболчи ўтган ҳафта тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтган ва шундан сўнг янги клуби билан расмий шартнома имзолаган.

Қайд этилишича, Думфрис билан тузилган битим 2030 йилнинг июн ойига қадар амал қилади. Шундай қилиб, нидерландиялик футболчи «Реал» билан тўрт йиллик шартномага эга бўлди.

Трансфер натижасида Миланинг «Интер» клуби 20 миллион евро миқдорида маблағ олади.

Маълумот учун, Думфрис сўнгги йилларда «Интер»нинг асосий футболчиларидан бири бўлиб, жамоа сафида А Серия ва Европа Чемпионлар лигаси мусобақаларида муваффақиятли иштирок этган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Реал» марказий ҳимоячи Ибраима Конате билан ҳам 2030 йилгача мўлжалланган шартнома имзолаганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
Бугунги янгиликлар