Бугун
38
Ўзбек

Диас «Реал»да қолишни хоҳламоқда

Футбол
9 июн, 15:48
Футбрлчига «Ювентус» қизиқиш билдирмоқда.
Иззатбек Абдуваҳобов
Иззатбек Абдуваҳобов Редактор
Диас «Реал»да қолишни хоҳламоқда
Фото: Getty Images

«Реал» вингери Браҳим Диас жамоада қолишни истамоқда. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.

Манбага кўра, «Ювентус» клуби марокашлик 26 ёшли футболчига жиддий қизиқмоқда. Шунга қарамай, у Мадрид жамоасида қолишни хоҳламоқда.

Диас клубга қайтаётган португалиялик мураббий Жозе Моуринио қўл остида «қаймоқранглилар»нинг асосий таркибидаги жой учун курашмоқчи.

«Зебралар» устози Лучано Спаллетти эса Браҳим билан ишлашни режалаштирмоқда.

Ўтган мавсумда Диас клуб миқёсида барча турнирлар доирасида 42 та ўйин ўтказиб, иккита гол урди ва тўққизта голли узатмани амалга оширди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
Бугунги янгиликлар